36°














#махсус хабар

Бугун, 11 июнь санаси Туркиянинг Истанбул халқаро аэропортидан Airbus A321 ҳаво кемаси ТК 262 йўналиши билан Урганч халқаро аэропортига келиб қўнди.

Aэропорт раҳбарияти Худайберган Курязов ва Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси жаноб Олган Бекар иштирокида мазкур ҳаво кемаси тантанали равишда кутиб олинди.

Ушбу маросимда Хоразм вилояти ҳокимлиги, вилоят туризимни ривожлантириш департменти, УрДУ ходимлари ва талабалари ҳамда вилоят маданият бошқармаси билан филармония жамоаси иштирок этди.

Ундан ташқари мазкур жараёнга ОAВ вакиллари, журналист ва блогерлар ташриф буюрди.

Aэропорт ходимлари томонидан экипаж аъзоларига ўзбекона ҳурмат билан нон ва ширинликлар тортиқ қилинди.
Хоразм санъатини бахш этувчи карнай сурнай наволари эса йўловчи ва экипажларга янада кўтаринки руҳият бахш этди.

"Turkish airlines" авикомпанияси вакиллари ва Урганч халқаро аэропорти ўртасида тузилган шартномага кўра  "Istanbul-Urganch-Istanbul" мунтазам авиақатнови хафтанинг ҳар жума куни амалга оширилади.

Ушбу ҳаво қатнови ўз ўрнида вилоятимизда халқаро туризмни ривожлантириш ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, инвестиция жозибадорлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

Қолаверса мазкур қатнов бир қатор қулайликларни келтириб чиқаради. Хусусан, арзон нархдаги чипталар, маҳаллий вақтга қулай бўлган рейс графиги ва сифатли авиация хизмати кабилар шулар жумласидандир.

Маьлумот ўрнида мазкур ТК-262 қатнови орқали Истанбулдан 100 нафардан ортиқ йўловчи ташриф буюрган бўлса, Урганчдан Истанбул шаҳрига 30 нафардан зиёд ҳамюртимиз йўл олишди.

100 нафардан ортиқ йўловчилар билан воҳага келган ҳаво кемасига тезкорлик билан аэропорт ходимлари томонидан хизмат кўрсатилди.

Келгусида Урганчдан Туркиянинг бошқа шаҳарларига ҳам авиарейсларни ташкил этиш аэропорт раҳбари ва компания вакиллари томонидан режалаштирилган.

Урганч халқаро аэропорти матбуот хизмати
https://t.me/urganchairport
бесплатно модули и шаблоны для dle